Ссылки доступа

Ашхобод аҳолиси пластик карталарда автобусда тўлашда қийинчиликлар билан тўқнашмоқда


Ашхободдаги айрим автобусларда йўл ҳаққини пластик карталарда қабул қиладиган аппаратлар ишламаяпти, бу ўз навбатида йўловчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда, дея хабар беради Туркманистондаги Озодлик мухбири.

Пойтахт автобусларида йўл ҳақи тўлашнинг янги тартиблари борасидаги қарор шу йилнинг сентябрь ойида ҳукумат томонидан қабул қилинган эди. Шундан сўнг 1 октябрдан бошлаб йўл кира пластик карталар орқали тўланишига ўтиш борасида эълон қилинди.

Ашхободда истиқомат қилувчи 40 ёшли Сонянинг айтишича, аппаратлар ўрнатилганнинг илк кунларида автобус йўловчилари бир қатор муаммолар билан тўқнаш келмоқда. Ашхобод автобусларидаги аппаратларнинг носозлиги ҳақида шаҳарнинг бошқ туманлари аҳолиси ҳам шикоят қилмоқда.

"Ҳайдовчидан тўлов аппаратларининг носозлиги сабабларини сўрсангиз, улар биз ҳам билмаймиз, гоҳ ишлайди, гоҳ ишламайди, деб жавоб беришмоқда. Буаппаратлар яқиндагина ўрнатилди ва шу сабабли ҳам уларни такомиллаштириш учун нимадир қилиш керакка ўхшайди”, - дейди ашхободлик 54 ёшли Бағтигул.

Туркманистон пойтахтида жамоат транспорида юриш учун 5 манатли тўлов карталари банклар, айрим почта бўлинмалари ва дўконларда сотилади. Карталар уч кўринишда - стандарт, пенсионер ва талабалар учун - сотувга чиқарилган.

XS
SM
MD
LG