Ссылки доступа

Туркманистон президенти прокурор ва судьяларни алмаштирди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов судья ва прокурорларни мансабидан озод қилиш, шунингдек, янги тайинланишлар тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Прокурор ва судьяларни тайинлаш ва озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар 3 октябрь куни мамлакат хавфсизлик Давлат Кенгаши мажлисида имзоланди. Мажлисда ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг шу йилнинг тўққиз ойи мобайнидаги ишлари таҳлил қилинди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

Хабарларга кўра, мажлис чоғида Бош прокурор Б.Атдаев ва Олий Суд раиси Г.Халлиевларнинг 9 ой мобайнида ўз идораларининг фаолияти ва кўрилган чора-тадбирлар юзасидан берган ҳисоботларидан сўнг прокуратура ва суд тизимида янги тайинловлар ва мансабидан озод этилишлар борасида қарор қабул қилинди.

"Давлат раҳбари амалдаги қонунларни ҳам давлат, ҳам хусусий тузилмалар вакиллари томонидан бузилишининг олдини олиш юзасидан кескин чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилди", дейилади тарқатилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Туркманистон ҳукумати коррупцияга қарши кураш фаоллашганини эълон қилди, шундан сўнг Бош прокурор, сўнгроқ эса Олий суд раиси эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, ички ишлар ва миллий хавфсизлик вазирлари қаттиқ ҳайфсан олишди, ўнлаб амалдорлар коррупцияда айбланди ва ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG