Ссылки доступа

Прокуратура ва милиция биноларни портлатмоқчи бўлган Тожикистон фуқароси 20 йилга қамалди


Жаббор Расулов туманида истиқомат қилувчи Шерзод Нормамадов маҳаллий милиция ва прокуратура биноларини портлатиб юборишга уринишда айбдор деб топилди ва 20 йил озодликдан маҳрум этилди. Сўғд вилоят суди унинг икки нафар ҳаммаслаги - Иномжон Саидмуродов ва Озоджон Хўжамбердиевни 10 йил қамоққа ҳукм қилди.​

​Вилоят суди судьяси Мирзошариф Ҳожизода 4 октябрь куни баёнот бериб, Шерзод Нормамадов2015 йилда пул топиш мақсадида Москвага йўл олган ва у ерда ЎИҲ сафларига кирган. Айнан ўша ерда ЎИҲнинг Москва амиридан милиция ва прокуратура биноларни портлатиш юзасидан буйруқ олган. Портловчи мосламаларни етказиб беришни унинг Қирғизистоннинг Баткент вилояти Исфанасида истиқомат қилувчи ҳаммаслаги ваъда берган.

Суд материалларига кўра, ўтган йил сўнггида Нормамадов буйруқни бажариш мақсадида Тожикистонга қайтган, аммо 31 январь куни у куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар томонидан қўлга олинган. «Суд асосий фигурантни Жиноят Кодексининг 5 моддаси – терроризм, жиноятга тайёргарлик кўриш ва теракт содир этишга уриниш бўйича айбдор деб топди», - дея таъкидлади Ҳожизода.

ШерзодНормамадовнинг адвокати Наргис Якубова жиноий иш ўта махфийлигини баҳона қилиб бирор-бир изоҳ бермади.

Суднинг маълум қилишича, судлануви суд жараёнида милиция ва прокуратура биноларида портлаш содир этиш ниятида бўлмаганини айтган. Унинг сўзларига қараганда, ўзининг илк тергов жараёнидаги кўрсатмалари хам сохталаштирилган. Судда қайд қилинишича, Нормамадов террорга тайёргарлик кўрар экан ўзининг қирғизистонлик ҳаммаслаклари билан телефон орқали маҳфий сўзлар ёрдамида мулоқотда бўлиб келган.

XS
SM
MD
LG