Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти Тошкентга келди


Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан Ӯзбекистонга келди.

Президентнинг аппаратининг ахборот сиёсати бўлимига кўра, ташриф чоғида Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан тор ва кенгайтирилган форматда президентларнинг учрашуви бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар. Музокаралар якунлари бўйича Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши ва шунингдек икки мамлакат давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома бўйича ратификация хужжатларни алмашиш тўғрисидаги протокол имзоланиши кутилмоқда.

Атамбоев ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётган бошқа ҳужжатлар орасида хавфсизлик, мудофаа, иқтисодий жиноятларга қарши кураш соҳаларда ҳамкорликка оид шартномалар ва чегара ҳудудлари ҳамда ахборот агентликлари ўртасидаги битимлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойининг бошида Қирғизистонга ташрифи чоғида Алмазбек Атамбоевни Ўзбекистонга таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG