Ссылки доступа

Қозоғистонда кўмир нархининг ошиши воситачиларнинг “алдаши” билан изоҳлашмоқда


Қозоғистон энергетика вазирлиги баёнот бериб, кўмир нархининг ошиши темирйўл тарифларига таъсир кўрсатишини ва воситачи ташкилотларининг “алдашлари”ни таъкидлади. Вазирлик томонидан бугун тарқатилган хабарга қараганда, кон ёки шахтадаги кўмир нархи “унчалик қиммат эмас”.

Вазирлик истеъмолчиларга етиб борадиган кўмир баҳосининг уч баробар ошиб кетишини қазиб олишдан то коммунал-маиший истеъмолчиларга етиб боришигача “кўплаб воситачи тузилмалар” мавжудлиги билан изоҳлади. Жумладан, хабарларга кўра, кўмирни улгуржи етказиб берувчилар, материал-техник базаси йўқ, республиканинг турли минтақаларидаги бошқа улгурчи-чакана етказиб берувчилар томонидан бир неча бор қайта сотилади.

Хабарда таъкидланишича, ҳар йили иситиш мавсуми даврида кўмир қазиб олувчи ва етказиб берувчи компаниялар ўз вақтида кўмир ортиш учун вагонларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар билан тўқнаш келишади.

Хабар муаллифларнинг айтишларича, кўмирга нарх белгилаш, савдосини тартибга солиш ва воситачи тузилмаларни истеъсно қилиш энгергетика вазирлиги ваколатига кирмайди. «Харид қилиш ва кўмирни аҳоли учун тарқатишмаҳаллий ижроия органлар ваколатига киради», — дейилади Энергетика вазирлиги баёнотида.

XS
SM
MD
LG