Ссылки доступа

Туркия ва Эрон Курдистондаги референдумдан кейин "чоралар" қабул қилади


Эрон ва Туркия президентлари Ироқнинг Курдистон муxтор минтақасида ўтган ҳафтада ўтган мустақиллик тўғрисидаги референдумдан кейин минтақада чегараларни ўзгармаслигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилишини билдирди.

"Туркия, Ироқ ва Эрон минтақада стратегик мақсадларини ҳимоя қилиш учун жиддий ва зарур чора-тадбирлар қабул қилишдан бошқа ҳеч қандай йўли йўқ", - деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний унинг турк ҳамкасби Ражаб Тойип Эрдўғон билан бўлган қўшма матбуот анжуманида, 4 октябрь куни. У айнан қандай чораларни назарда тутганини айтиб ўтмади.

Ироқ Курдистони тузилмаларига сайловлар учун масъул бўлганлар 25 сентябрь куни бўлиб ўтган референдумда қатнашиш 72 фоизни ташкил этган, 92,7 фоизи мустақиллик учун овоз берганини билдирди. Бағдод, АҚШ, Ғарб давлатлар ҳукуматлари, БМТ ва шунингдек курдлар диаспораси яшайдиган қўшни Туркия ва Эрон бу сайловни қўллаб-қувватлашмади. Бироқ, курд раҳбарлари референдумни ўз давлатини шакллантиришга қаратилган музокараларни бошлаш учун босим ўтказиш мақсадида ишлатишларини айтишди.

Эрдўғон референдумни "ноқонуний" деб атади ва "бу вақтдан бошлаб қатъий чоралар кўрилиши"ни билдирди. Бағдод Курдистон минтақавий ҳукуматидан санкциялар, халқаро изоляция ва мумкин бўлган ҳарбий аралашуви билан таҳдид қилиб, референдум натижаларини бекор қилишни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG