Ссылки доступа

Назарбоев «Бойқўнғир» мажмуаси ривожланиши билан танишиб чиқди


Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қизилўрда вилоятига қилган сафари чоғида "Бойтерек" қозоқ-рус лойиҳаси ва "Бойқўнғир" мажмуасида Россия билан ҳамкорлик концепциясини амалга оширилиши билан танишиб чиқди, дея хабар беради расмий матбуот.

"Россия билан тузилган шартномалар доирасида мажмуани ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари аниқланди. Ушбу иш махсус ташкил этилган ҳукуматлараро комиссия ва томонларнинг хукуматлари томонидан мувофиқлаштирилмоқда. Бу борада аниқ қадамлар қилинмоқда", - деди Назарбоев.

"Бойқўнғир" космодромида "Бойтерек" космик ракета мажмуасини ташкил қилиш бўйича ҳукуматлараро битим 2004 йилда имзоланган.

XS
SM
MD
LG