Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари қамоқхонада ўлган икки амалдорнинг жасадини қариндошларига топширди


Туркманистон собиқ президенти Сапармурод Ниёзов ҳукуматининг аъзоси бўлган юқори лавозимли яна икки амалдор қамоқхонада вафот этди.

Туркманистондаги “Озодлик” радиосининг туркман хизмати манбаларига "Туркменнефть" давлат корпорациясининг собиқ раиси Сапармаммед Велиев ва Миллий ҳавфсизлик вазирлигининг собиқ раҳбари Поран Бердиев вафот этгани маълум бўлди. Уларнинг жасади дафн этилиши учун қариндошларига топиширилди.

“Уларни тириклайин кўрсатинг!” халқаро кампанияси маълумотларига кўра, Велиев 2005 йилнинг 19 сентябрь куни Туркманистон Олий Суди томонидан 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Озодлик радиоси манбаларининг айтишича, қариндошларига Велиевнинг қаердалиги ҳақида маълумот берилмаган, шунинг учун ҳам у билан учрашишнинг имкони бўлмаган.

Сапармаммед Велиев Туркманистон қамоқхоналарида бедарак йўқолган маҳбуслар тўғрисида “Уларни тириклайин кўрсатинг!” халқаро кампанияси томонидан тузилган рўйхатда бўлган ўнлаб махбусларнинг бири эди.

2000-йиллар бошларида Поран Бердиев мамлакат раҳбариятида қатор юқори лавозимларни эгаллаб келган, жумладан, у ички ишлар ва миллий хавфсизлик вазири бўлган. Унинг сўнгги мансаби мамлакат ғарбидаги вилоят раҳбарлиги эди.

XS
SM
MD
LG