Ссылки доступа

Тошкент-Андижон-Ўш-Қашқар йўналиши бўйича юк ташувлар битими имзоланди


Қирғизистон ва Ўзбекистон Тошкент-Андижон-Ўш-Қашқар йўналиши бўйича юк ташувлар очилиши тўғрисидаги Битимни имзолади. Ҳужжат 5 сентябрь куни Қирғизистон транспорт ва йўлар вазири Жамшитбек Қалилов ва Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев томонидан имзоланди.

Хабарларга кўра, Тошкент-Андижон-Ўш-Қашқар йўналиши бўйича юк ташувлар очилиши тўғрисидаги Битим Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини яхшилаш имкониятини яратади.

Кенг таркибдаги учрашув вақтида ижара ҳақи тўлови билан Ўрта Тўқай сув омборидан фойдаланиш тўғрисидаги Битимни кўриб чиқиш кейинга қолдирилгани маълум бўлди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 12 та шартнома ва Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларация имзоланди.

Президент Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи 5 октябрь куни бошланиб, 6 октябрь куни ҳам давом этади.

Сентябрь ойи бошларида Қирғизистонга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан борган эди.

XS
SM
MD
LG