Ссылки доступа

Озода Раҳмон президент-отасига видеотабрик йўллади (видео)


Тожикистон президенти маъмурияти бошлиғи ва Эмомали Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмон илк бор отасига видеотабрик йўллади. 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 65 ёшга тўлди.

Видеотабрик давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Озода Раҳмон ўз табригида отасини “доно”, “ҳақиқатпарвар”, “устоз ва мураббий” сифатида таърифлайди. Унинг сўзларига қараганда,сотасининг юбилейи оиланинг бир даврада тўпланишига сабаб бўлди. «Биз –Сизнинг фарзанд ва набираларингиз худди Сиз каби Ватанга ва қадрли тожик халқига садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз», - дея таъкидлайди Тожикистон раҳбарининг қизи.

​Эмомали Раҳмон – собиқ Совет Иттифоқи республикалари президентлари орасидаги энг серфарзанд ота ҳисобланади.

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ўз фарзандлари ва қариндошларини юқори лавозимларига тайинлаши анъана саналади. Бу маънода Тожикистон раҳбари ҳам истеъсно эмас. Унинг қизи Озода 2016 йилдан бери президент маъмуриятига бошчилик қилиб келади. Унинг бошқа фарзандлари ҳам турли лавозимларни эгаллаб келади.

XS
SM
MD
LG