Ссылки доступа

Ўзбекистонда гейни ваҳшийларча калтаклаганликда айбланиб беш киши қўлга олинди (видео)


Иллюстративное фото.

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали тарқатганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

29 сентябр куни ижтимоий тармоқларда бир неча киши йигитни калтаклаб, уни гомосексуализмда айблаётганликларини тасвирлаган видеоролик тарқалди. Иш икки ой олдин Фарғона вилоятидаги Қиргули мавзеида содир бўлган.

"Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни содир этган беш нафар шахслар аниқланиб, ушландилар", – деб xабар қилди ИИВнинг матбуот xизмати.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Озодлик радиоси 29 сентябрь куни Telegram орқали бир видеороликни олган ва уни сайтида эълон қилган. Унда бир гуруҳ ёшлар бир йигитни калтаклаб, уни "бўғизлаб ташлаш ёки уни ёқиш" билан таҳдид қилишган, кейин пиво шишасига ўтиришга мажбур қилади. Кейинроқ зўравонлик қурбони 24 ёшли марғилонлик йигит, Фарғона политехника институтининг талабаси эканлиги аниқланди.

XS
SM
MD
LG