Ссылки доступа

Суд «24.kg» ва собиқ депутат Кабай Карабековдан 5 млн сомдан ундиришга қарор чиқарди


Бишкек шаҳрининг Свердловск туман суди ҚР президентлигига номзод Совронбай Жээнбековнинг «24.kg» ахборот агентлиги ва журналист, Жўқўрғу Кенеш собиқ депутати Кабай Карабековга нисбатан даъвосини қондирди ва улар зиммасига даъвогар фойдасига 5 млн сомдан ($73 мингдан кўпроқ) тўлаш мажбуриятини юклади.

Аввалроқ, номзоднинг сайловолди штаби матбуот хизмати Жээнбеков Кабай Карабеков муаллифлигида «24.kg» сайтида 2017 йил 11 сентябрда чоп этилган «Сочига ташриф. Ворис нимаси билан яхши эканлигини Кремльга яна бир бор тушунтиришади» мақоласидаги муаллифнинг «Ака-ука Жээнбековларнинг радикал араб ташкилотлари билан мустаҳкам алоқаси борлиги» ҳақидаги «уйдирмалари» ҳақиқатга тўғри келмайди деб тан олинишини талаб этаёганини хабар қилган эди.

Штабда баён қилишларига қараганда, мақолада Жээнбеков билан бевосита боғлиқ ҳолда ва Қирғизистон ҳамда Россия президентларининг 2017 йил июндаги ёпиқ турдаги учрашувига бевосита ҳавола қилиниб, Москва «Қирғизистон томонига қирғиз ва рус махсус хизматларининг, гўёки, ака-ука Жээнбековларнинг радикал араб ташкилотлари билан мустаҳкам алоқаси борлиги ҳақидаги ахбороти Москвани безовта қилаётганига шаъма қилгани ҳақида гапирилади. Жумладан, унда РФ да террорчилик ташкилоти деб тан олинган «Ижтимоий ислоҳотлар жамияти» араб ташкилоти билан алоқалар ҳақида ҳам сўз юритилади».

«Даъво суммаси ошириб юборилмаган, гап президент сайловлари, мамлакатнинг келгуси олти йиллик тақдири, асосий номзодга нисбатан туҳмат тарқатилгани ҳақида бормоқда», - деб ёзганди Жээнбеков сайловолди штаби раҳбари – Фарида Ниязованинг матбуот хизмати.

Кейинчалик Жээнбековнинг МСКдаги ваколатли вакили талаби бўйича, ушбу мақола «24.kg» сайтидан олиб ташланди.

XS
SM
MD
LG