Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 10 баробар ошди


Бу ҳақда ЎзР президенти Шавкат Мирзиёев ҚР раҳбари билан кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилди. ҚР президентининг Ахборот сиёсати бўлими маълумотларига кўра, музокаралар Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 5 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича,ўзбек-қирғиз бизнес-форуми доирасида 200 миллион долларга тенг шартномалар имзоланди. «Менинг фикримча, буларнинг ҳаммаси бошланиши», - деди ЎзР президенти.

Унинг қўшимча қилишича, икки мамлакат президентлари барча масалаларни ҳал қилиш мақсадида имзоланган 12та ҳужжатга қўшимча сифатида яна олтита ҳужжатни тайёрлашга кўрсатма беришган. «Биз, икки президент делегация аъзоларининг, халқларнинг адвокатимиз. Делегация аъзолари ҳамжиҳатликда натижа учун ишлашни бироз унутишган, бироқ энди кўникиш керак. Президентлар барча масалалар ҳал бўлиши йўлида кўрсатма беришди», - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида Алмазбек Атамбоев “Қирғизистоннинг бўлғуси президенти бугун бошланган йўлни давом эттиришига ва ворисликни таъминлашига” ва ўзининг президентлик муддати туганга қадар мамлакатлар ўртасидаги барча масалалар ҳал бўлишига ва тегишли битимлар имзоланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР президенти 5 -6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ЎзРда бўлди. Ташриф доирасида 12 та Битим ва Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация имзоланди. Жумладан, Тошкент-Андижон-Ўш-Қашқар йўналиши бўйича юк ташувлар очилиши тўғрисидаги Битим ҳам имзоланди.

XS
SM
MD
LG