Ссылки доступа

НАТО Бош котиби: «Биз Россия билан совуқ урушни истамаймиз»


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг баёнот бериб, Россиядан тўғридан тўғри таҳдидларни кўрмаётганини таъкидлади. Бироқ муносабатлар Қрим аннексия қилингани ва Украина шарқида беқарорликлар бошланганидан сўнг совуқлашганини қайд қилди.

Бу ҳақда у Брюсселда Озодлик радиоси/Озод Европа мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Столтенбергнинг сўзларига қвраганда,НАТОда Россияга нисбатан мудофаа ва мулоқот кўринишида иккита йўл мавжуд. «Ишончи ҳимоя ва муҳофаза йўлида биз кучли бўлишимиз керак, бизда ишонч бўлиш керак”, – деди Столтенберг. НАТО совуқ урушни истамайди, бизга янги қуролланиш пойгаси керак эмас, шу сабабли ҳам Россияга мурожаат қилибсиёсиймулоқотга чақирамиз, деди Бош котиб. «Биз мулоқот учун каналларни очиқ қолдирдик. Бизда харбий алоқалинияси мавжуд, чунки биз кескинликни юмшатиш ва Россия билан алоқаларни яхшилаш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз», – дея таъкидлади НАТО бош котиби.

БМТ тинчликни сақловчи кучларининг Донбассга жойлаштириш борасидаги таклифга муносабат билдирган, Столтенберг ўт очишни тўхтатиш, оғир қуролларни олиб чиқиш, ҳамда халқаро кузатувчилар, ЕХҲТ кузатувчилари Украина шарқига бориб у ердаги вазиятини ўрганишлари йўлида Минск Келишувини бажаришга ёрдам берувчи барча ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, Украина шарқидаги ҳамма кузатувчиларга барча ҳудудларга, жумладан Украина ва Россия чегараларига боришлари учун имкониятлар яратилиши керак.

НАТО бош котиби сўнгги йилларда Россия ҳарбий қудратини оширганини, мудофаа ҳаражатларини кўпайтирганлигини, замонавий имкониятларни ўзлаштирганини, ўз кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказганини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, Россия ўз қўшнилари, айниқса Украинага қарши харбий кучларини ишлатиш имкониятига эга бўлди. Шу сабабли НАТО вазминлик ва мутаносиблик билан жавоб қайтарди.

XS
SM
MD
LG