Ссылки доступа

Тожикистон фуқароси хотини ва қизини оғир яралади, сўнг ўзини осди


Бохтар тумани терговчилари 71 ёшли маҳаллий аҳоли томонидан хотини ва балоғатга етмаган қизини жароҳатлаб сўз ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳодисани тергов қилмоқда. Жароҳат олган аёлнинг айтишича, жанжал ер участкаси юзасидан келиб чиққан.

Қотиллик ва ўз жонига қасд қилишга уриниш 5 октябрга ўтар кечаси Гулзор қишлоғидаги "Сарвати истиқлол" қишлоқ кенгашида юз берди, дея хабар беради Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бохтар туманида яшовчи 71 ёшли Абдураҳмон Бадиев оилавий можаро вақтида 45- ёшли рафиқаси Шакармонинг қорнига беш марта пичоқ урган. Кейин эса 16- ёшли қизи Хадича Бадиевага тўрт марта пичоқ билан жароҳат етказган. Жарохат олганлар оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Оила бошлиғи ўз жонига қасд қилиш орқали вафот этди - у ўзини дарахтга осди.

Шакармо Бадиева 6 октябрь куни хабар беришича, эри билан навбатдаги можаро қизларига ер ажратиш масаласидаги талабдан сўнг келиб чиққан. "Абдураҳмон билан уч қизни тарбиялаймиз. Мен қизлар ҳам ер олиш ҳуқуқига эга эканлигини айтдим", - деди Шакармо.

Шакармонинг айтишича, Абдураҳмон Бадиевнинг биринчи турмушидан бўлган, айни дамда Россияда яшаётган ўғиллари ҳамиша сингилларига ер ажратилишига қарши чиқиб келади. Абдураҳмон Бадиевнинг биринчи никоҳидан икки ўғли ва уч қизи бор.

XS
SM
MD
LG