«У коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ислоҳотида мамлакат учун жуда кўп ишлар қилди. У жуда узоқни кўра биларди. Ёшига қарамай,синчков ва доно одам. Мен у билан тез-тез маслаҳатлашиб турардим. Бош вазир ўринбосари лавозимига жўната туриб, мен унга:"Темир, сен келажакда эртами-кечми мамлакат бош вазири, президенти бўладиган одамсан. Шунинг учун сен ҳукумат ҳам қандай ишлашини кўришиг керак” – деб айтганман», — деди Атамбоев Темир Жумақодировнинг дафн маросимида.
Жумақодиров билан видолашув маросими бугун Бишкекда бўлиб ўтди.
Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Темир Жумақодиров, унинг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев ва ҳайдовчи Нурбек Муқонов ўтирган Toyota Land Cruiser машинаси 7 октябрь куни эрталаб Бишкек — Чалдовар трассасида КамАз билан тўқнашиб кетди. Toyota Land Cruiser даги ҳамма ҳалок бўлди.
38 ёшли Жумақодиров президент сайловларини ўтказиш бўйича республика штабини бошқарарди. 2017 йил августда у Сапар Исаков раҳбарлик қилаётган министрлар кабинетида хавфсизлик масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди. Илгари у Хавфсизлик кенгашининг котиби лавозимида ишлаган эди.