Атамбоев МДҲ мамлакатлари давлат раҳбарларининг ва Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий мажлисларида иштирок этиши тахмин қилинаётган эди.
«Сайловлар куни баъзи сиёсатчиларнинг жиноятчи унсурларни жалб этиб оммавий тартибсизликлар тайёрлаётгани, шунингдек, бундай сиёсатчиларнинг хориждан молиявий қўллаб-қувватланаётгани фактлари аниқланганини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун президент ўз ишчи ташрифини бекор қилиш қарорига келди»,- дейилади хабарда.
Атамбоевнинг топшириғига биноан, МДҲ мамлакатлари давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ва Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий мажлисларида иштирок этиш учун Сочига бош вазир Сапар Исақов раҳбарлигидаги делегация юборилиши таъкидланмоқда.
Қирғизистон президенти сайловлари 15 октябрь куни бўлиб ўтади.