Учрашув, таъкидланишича, Россиянинг Сочи шаҳрида, Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши доирасида бўлиб ўтди. Исаков Назарбоевга чегарадаги вазият ҳақида сўзлаб берди. У бундан фақат Қирғизистон фуқароларигина эмас, балки Қозоғистон ва учинчи мамлакатлар фуқаролари ҳам жабрланаётганини таъкидлади.
Музокаралардан сўнг, президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматига чегарада юзага келган барча масалаларни ҳал қилиш топшириғини берди, деб хабар қилишмоқда Қирғизистон ҳукуматида.
Қозоғистон билан чегарадаги вазият 10 октябрь куни мураккаблашди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Қозоғистон чегарадан ўтказишни кучайтирилган тартибда амалга ошира бошлади. Натижада ўтказиш жойларида навбатлар юзага келди.