914 мингдан ортиқ сайловчилар Социал-Демократлар партия номзоди Совронбой Жээнбековни қўллаб-қувватлади. Бу овозларнинг 54 фоизга яқинини ташкил қилади. Жээнбеков – амалдаги президент Алмазбек Атамбоевнинг яқин иттифоқчисидир. Атамбоев Конституцияда назарда тутилган, иккинчи муддатга номзодини қўйишни тақиқлашга биноан, бу сайловда ўз номзодини қўймади. Биринчи турда ғалаба қилиш учун, сайловда қатнашган сайловчилар овозининг 50 фоизидан кўпроғини тўплаш зарур.
Жээнбековнинг асосий мухолифи- «Республика - Ата Журт» парламент фракциясининг етакчиси Ўмурбек Бабановга 564 минг сайловчи овоз берди, бу 33,3 фоизни ташкил қилади.
Жээнбеков Ош вилоятида (Қирғизистон жануби) 72 фоиздан кўпроқ овоз олди, Бабанов эса Талас вилоятида (мамлакат шимоли) 85 фоиз олди.
«Бутун Кирғизистон» партиясининг етакчиси Адахан Мадумаров учинчи ўринда. У 6,3 фоизга яқин овоз олган ҳолда, 108 минг сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришди.
«Ақ-Шумқар» партияси етакчиси Темир Сариев тўртинчи ўринда (42,7 мингта овоз).
Етакчилар бешлигида – Таалатбек Масадиқов ҳам бор. Ўн ярим минг сайловчи унга овоз берди.
Умумий ҳисобда 11 номзод, жумладан бир аёл Қирғизистон президенти лавозими учун пойгада иштирок этди.
(Жээнбеков: Халқ ишончини оқлаш учун иложи бор ҳамма ишни қиламан - видео)