Ссылки доступа

Тожикистонда бесоқолбозлар ва лесбиянкалар оператив ҳисобга қўйилди


Тожикистон ИИВ ва Бош прокуратураси 370 нафар бесоқолбоз ва лесбиянка киритилган рўйҳатни тузди. Улар Тожикистон ИИВ томонидан “Аҳлоқ” ва “Тозалаш” шартли номи остида ўтказилган амалиёт давомида фош қилиндилар, дейилади Тожикистон Бош прокуратурасининг “Қонуният” журналида босилган мақолада.

Рўйҳатга 319 нафар эркак-бесоқолбоз ва 48 лесбиянка аёл киритилди.«Уларнинг жинсий озчиликка мансублиги исботланди ва улар оператив ҳисобга қўйилди»,- деб ёзади журнал.

Тожикистон ИИВ бу хабарни изоҳламади. Бироқ, рўйҳатни тузишда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот идорасидаги ходимлардан бири ўз исмини ошкор қилишни истамаган ҳолда, оператив рўйхатга олинганлар ҳудди фоҳишалар сингари ВИЧ –инфекциясини юқтириш эҳтимоли юқорилиги ва тез-тез ўз мижозларини ўзгартириб туришлари сабаб аҳолининг заиф қатлами гуруҳига кирганлари боис ҳам рўйхатга олинганликларини маълум қилди.

Тожикистон 1998 йилда совет давридаги қонунларни бекор қилиб бир жинсли муносабатларни декриминализациялаштирган эди. Аммо бесоқолбозлар ва бошқа жинсий камчиликни ташкил қилувчиларҳамон ижтимоий тақиқлар билан боғлиқ муаммолар билан тўқнаш келади.

2015 йилнинг май ойида ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал фонди баёнот бериб “Тожикистонда эркаклар билан жинсий алоқага мойил эркаклар сони таҳминан 30 минг кишини ташкил этиши” ҳақида маълум қилган эди. Бироқ, Тожикистон ИИВ бу маълумотларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG