ҚР ҚК бош штабида хабар қилишларича, қирғизистонлик ҳарбий хизматчига нисбатан эҳтиёт чорасини Қозоғистоннинг Қўрдай туман суди танлади. Суд ушланган шахсни тергов ҳаракатлари тугагунича ҳибсда сақлашга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бош штабнинг маълумотларига қараганда, подполковник 15 октябрь куни қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ақ-Жол-автодорожный» НЎПда ушланган. Дастлабки маълумотларга қараганда, унинг ёнидан наркотик моддалар топилган. ҚР фуқаросини Қозоғистон чегарачилари ушлаган эди.
Подполковник КХШТ мамлакатларининг "Бузилмас қардошлик-2017" номли биргаликдаги машқларига бораётган эди.
ҚР Бош штаби бу воқеа юзасидан ўз терговини ўтказаяпти.