Тадбиркорлар Хўжандаги “Пайшанба” бозорида савдо билан шуғулланишарди.
Маълум бўлишича, қотиллар эр-хотинларни оғзини скотч билан ёпишган ва яшириб қўйилган пуллар қаердалигини аниқлаш мақсадида уларни қийноққа солишган. Қотиллик вақтда қўшни хонада тадбиркорларнинг ўғли бор эди, бироқ жиноятчилар унга зиён етказишмади.
Тергов олиб борилаётгани, тергов сирини сақлаш сабабли ҳам ўлдирилганларнинг исми-шарифи ва қотилликнинг бошқа тафсилотлари айтилмаяпти. Жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлар ҳақида ҳам ҳозирча маълумот берилмади.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари қотилик бир неча йил муқаддам Бобожон Ғофуров туманида заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи Бобоевлар хонадонида юз берган қотилликка ўхшашлигини айтишмоқда. Ўшанда жиноятчилар хонадон соҳибларини ўлдиришган, хатто вояга етмаган уч нафар болага ҳам шафқат қилишмаган эди. Улар ўзлари билан 30 минг долларга тенг тилла буюмларни олиб кетишган ва уйни ёқиб юборишган эди. Қотиллар бир йил ўтиб топилган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларнинг айтишича, бу галги қотиллик ҳам катта миқдордаги пулларни ўзлаштириш мақсадида содир этилган. Қотилликни фош қилиш мақсадида прокуратура ва ички ишлар идораларининг ходимларидан иборат оператив-қидирув гуруҳи ташкил этилди.