Ссылки доступа

Остона Қозоғистоннинг хориждаги молияси “ҳатлови”га норозилик билдирди


Остона Молдованинг икки фуқароси ва уларнинг компаниялари томонидан даъво аризаси бўйича суд жараёнлари доирасида Қозоғистоннинг молияларига “ҳатлов” жорий этилишига қарши чиқди.

Бундан аввал ОАВда Нидерландия суди Қозоғистон Миллий фондининг Голландиядаги компания бошқарувига берилган маблағларни ҳатловга олгани ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Жумладан, 5 октябрь куни Қозоғистон ҳукуматининг ўнлаб Швеция компанияларидаг иакциялари блокировка қилингани ҳақида хабар тарқатилди. Қозоғистон Адлия вазирлиги берган хабарга қараганда, Молдова фуқароси Анатол Стати ва унинг ўғли Габриэл Стати, шунингдек уларга тегишли Ascom Group S.A. ваTerra Raf Trans Trading Ltd. компаниялари томонидан Ҳакамлик судларига берилган даъво аризалари бўйича сўнгги тўрт йил мобайнида Қозоғистон бир қатор суд жараёнларига тортилган. Даъво аризасидаги талабнинг қиймати тўрт миллиард доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Стокгольм (Швеция)даги Ҳакамлик суди 2013 йилнинг декабрида мазкур баҳсни кўриб чиқди ва Статилар фойдасига 500 миллион АҚШ доллари берилиши юзасидан ҳукм чиқарди. Қозоғистон бу қарор бекор қилинишини сўраб Апелляция судига мурожаат қилди.

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, кейинроқ Қозоғистон “Статилар кўп йиллар мобайнида Қозоғистонда кенг қамровли фирибгарлик схемаси бўйича фаолият юритганлари” борасидаги материалларни қўлга киритди. «Фош этилмаган шубҳали шахслар билан келишган ва сохта молиявий ҳисоботларга эга бўлиб фирибгарлик йўли билан Статилар Қозоғистондаги газни қайта ишловчи завод қурилишига эгалик қилишган. Улар сохта ҳужжатлар тузишган ва Халқаро Ҳамкамлик судига ёлғон маълумот беришган», — дейилади Қозоғистон Адлия вазирлиги баёнотида.

2016 йилнинг 9 декабр куни Апелляция суди Ҳакамлик суди қарорини кучида қолдирди. Шундан сўнг Қозоғистон расмийлари Апелляция суди қарори устидан Швеция Олий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

5 октябрь куни Қозоғистон “фирибгарлик тўғрисидаги фактлар”га асосланиб кўрилган зарар ва йўқотишларни ундириш мақсадида АҚШ Округ судида Статиларга қарши суд жараёнларини бошлади.

XS
SM
MD
LG