Ссылки доступа

Путин "Валдай"да Ғарбни яна бир бор “икки хил стандартларда" айблади


Россия Президенти Владимир Путин яна бир бор Ғарбни “икки хил стандартларда” айблади. Сочида "Валдай" клубининг мунозараларида чиқиш қилган Путин баёнот бериб, Европанинг қўллаб-қувватлаши бир қатор мамлакатларнинг қулашига ва Косовонинг ажралиб чиқиши айримачиликларнинг авж олишига сабаб бўлганини айтди.

Президентнинг фикрича, бу ҳолат Каталониядаги вазиятни келтириб чиқарди.

Путиннинг сўзларига қараганда, Европа Иттифоқи ва айрим бошқа давлатлар бир овоздан Каталония мустақиллиги тарафдорларини танқид қилиб чиқишди, бироқ улар шунга қадар Косованинг ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлашган эди. "Бу каби икки хил стандартлар Европанинг барқарор ривожланиши учун жиддий хавф туғдиради", – дея баёнот берди Россия президенти. Унинг қайд қилишича,Россия Каталония билан боғлиқ вазиятни Испаниянинг ички иши сифатида кўради.

Путиннинг баёнотига кўра, БМТ халқаро тизимнинг маркази бўлиб қолиши керак. Шу билан бирга у ташкилот аста-секин ислоҳ этилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбарининг айтишича, жаҳон сиёсатида мамлакатлар тараққиётида геосиёсий, ҳудудларининг қамрови ва бошқа омиллар билан бирга илмий-техник омиллар ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

"Валдай" клуби модератори Федор Лукьяновнинг янги технологиялар йўли ва “мангу қадриятлар-ҳудуд ва демография” ўртасидаги нисбат ҳақида берган саволига жавоб берган Путин Таврот (яҳудийларнинг муқаддас китоби)дан мисол келтирди. "Тавротда ҳудудлардан воз кечиш катта гуноҳ эканлиги бекорга ёзилмаган", – деди президент.

Ўтган ҳафтада Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот бериб, президент "Валдай анжуманида анъанавий қизиқроқ ва муҳим чиқиш қилишга” тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG