Ссылки доступа

Тошкент милицияси барча коллеж ва лицейларни ёппасига текширмоқда


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтдаги барча коллеж ва лицейларда ёппасига текширув бошлади. Бу ҳақда 19 октябрь куни ўтказилган брифингда Тошкент ИИББ раҳбари Баҳодир Қурбонов маълум қилган.

Қурбоновга кўра, бу ўзбек милициясининг Тошкент юридик коллежида содир бўлган пичоқлашув ҳодисасига нисбатан жавоб чорасидир, деб xабар қилмоқда Ўзбекистон ОАВлари.

"Бундай ҳолат юридик коллежида қаердан пайдо бўлди? Бу коллеж раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини рад этиш, барча томонидан тан олинган қоидаларни рад этишдир ", - деди Қурбонов. Унга кўра, "агар мактабда камида битта ўткир нарсалар топилса, ваҳима солиш керак".

6 октябрь куни юридик коллеж ҳудудида 3-курс талабалари ўртасида жанжал чиққан, бир ўқувчи ўзининг икки коллеждошига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Иккалови ҳам касалxонага етказилган, улардан бири қон йўқотиш натижасида вафот этган. Текширув натижасида ўқув муассасанинг раҳбарияти ҳаракатларида камчиликлар аникланланган. 7 октябрь куни коллеж директори ўз лавозимидан озод этилган.

XS
SM
MD
LG