Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШни Тожикистондаги ЛГБТ билан боғлиқ вазиятга аралашишга чақиришди


Қароргоҳи АҚШда жойлашган хуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга мурожаат қилиб, Тожикистондаги ЛГБТ (лесбиянка, гей, бисексуал ва трансгендерлар) ҳамжамияти билан боғлиқ вазият юзасидан очиқча фикр билдиришга чақирди.

«Давлат департаменти бу борада баёнот билан чиқиши ва Тожикистонда ЛГБТ вакилларига қилинаётган ҳужумлар билан келиша олмаслигини билдириши керак», — дея баёнот берди ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights First (HRF) ташкилоти 18 октябрь куни.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат бош прокуратура ва ИИВ томонидан ўтказилган амалиёт давомида 319 эркак-бесоқолбоз ва 48 нафар лесбиянкани рўйхатга олгани ҳақида маълум қилган эди. Хабарларга кўра, бу каби чоралар “уларнинг жамиятда хавфсизлигини таъминлаш ва жинсий алоқа орқали юқадиган касалликларни олдини олиш мақсадида” амалга оширилмоқда.

«Тожикистон ҳукумати ўзлари ҳоҳлаганича талқин қилишлари мумкин, аммо улар ҳеч қачон уларни ушлай олмайди. Бу ЛГБТларни ҳимоя қилишни англатмайди. Балки уларни таъқиб қилишдаги биринчи қадамдир”, дейилади HRF вакили Шон Гейлорд баёнотида.

Тожикистон 1998 йилда совет давридаги қонунни бекор қилиб, бесоқолбозлик декриминализация қилинган эди. Аммо жинсий озчиликни ташкил қилувчилар ҳамон ижтимоий тақиққа кўра муаммолар билан тўқнаш келади.

XS
SM
MD
LG