Ссылки доступа

ҚР чегара xизмати: “Оқ-жол” НЎПда машиналар навбати йўқ


20 октябрнинг эрталабки ҳолатига кўра, Қозоғистон чегарачилари фуқаролар ва йўловчи транспорт воситаларини чегарадан тезлик билан ўтказмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Бишкек яқинидаги «Ақ-Жол» назорат-ўтиш пунктида 20-30 та машина навбатда турибди. Шу билан бирга 150 кишидан иборат одамлар навбати кузатилмоқда. Чегара хизматининг тушунтиришича, навбатга туришлар вақти-вақти билан пайдо бўлмоқда. Қўшни давлат чегарачилари ҳар 10-15 дақиқада 20-25 кишини ўтказмоқда.

Тоқмоқ яқинидаги «Ақ-Тилек» НЎПда 400 га яқин юк машинаси ўтиш учун навбат кутмоқда. ДЧХ маълумотларига кўра, қозоғистонлик чегарачилар 8 тадан автомобилни ўтказмоқда. Чуй вилоятидаги «Чалдибар» ва «Тоқмоқ» НЎПларида тирбандликлар кузатилмаяпти.

Қирғизистон чегарасида Қозоғистон томонидан ўтишда мураккабликлар йўқ, дейилади ДЧХ хабарида.

10 октябрь куни қирғиз-қозоқ чегарасида Қозоғистон томонидан чегара назорати кескинлаштирилди. Бунинг оқибатида Чуй ва Талас вилоятларида одамларнинг узундан узун навбати пайдо бўлди. Бир неча километрлик автомобиллар тирбандлиги кўзга ташланди. Тез айнидиган маҳсулотлар олиб кетаётган катта юк машиналарининг ҳайдовчилари ҳаммадан кўп зиён кўрди.

18 октябрь куни Остонада икки мамлакат ҳукумат раҳбарларининг музокараларида 19 октябрдан бошлаб йўловчи транспорти ва юклари бўлган фуқароларнинг ўтишини енгиллаштиришга келишиб олинди.

XS
SM
MD
LG