Ссылки доступа

Қозоғистонда тўққизинчи синф ўқувчиси ўртоғини милтиқ билан отиб қўйди


Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Уральск шаҳрида 14 ёшли мактаб ўқувчиси эҳтиётсизлик оқибатида ўз синфдошини ов милтиғидан отиб қўйди,– деб хабар қилинмоқда. ОАВ Уральск шаҳар ИИБ МПХнинг катта инспектори Динара Абдулкаликовага таянган ҳолда хабар беришича, бу фожиа 20 октябрь куни содир бўлди.

«2003 йила туғилган, Уральск шаҳрида яшовчи вояга етмаган шахс, Деркул посёлкасидаги ҳовуз ёнида бўлган пайтида, эҳтиётсизлик қилиб, ов милтиғидан 2003 йилда туғилган, вояга етмаган шахсга ўқ узган. Ўқ теккан ўсмир кўкрак қафасининг майдаланиб жароҳатланиши ташхиси билан вилоят болалар касалхонасида вафот этди», – деб хабар берди Абдулкаликова.

Мактабад иккала ўсмир фақат «ижобий томондан» тавсифлангани ҳақида ҳам хабар берилмоқда.

XS
SM
MD
LG