Сешанба куни Россия махсус комиссиянинг ушбу масала бўйича мандатини (биргаликда тергов қилиш механизми) қайта тиклаш ҳақидаги резолюцияга вето қўйди. Кенгашнинг 11 аъзоси буни ёқлаб овоз берди.
Аввалроқ Россия АҚШ тайёрлаган ҳужжатни кўриб чиқишни 7 ноябрга кўчиришни таклиф қилган, лекин бу таклиф қабул қилинмаган эди.
26 октябрь куни халқаро экспертлар Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилиш ҳақидаги охирги маърузани тақдим этишади.
17 ноябрь куни БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти томонидан 2015 йилда тузилган Биргаликда тергов қилиш механизмининг мандати тугайди. 2016 йилда мандатнинг бу миссияси узайтирилган эди.
Башар Асад режими БМТнинг Суриядаги можаро пайтида бир неча бор, хусусан жорий йил апрелида Хон Шайхун (Идлиб музофоти)га авиазарба беришда, кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги айбловини инкор қилмоқда.Бу авиазарба пайтида заҳарли зарин газидан заҳарланиш туфайли, 80 дан ортиқ аҳоли ҳалок бўлган эди.
Экспертларнинг маълумотларига қараганда, Сурияда кейинги 6 йил мобайнида кимёвий қуроллор жами бўлиб, 30 мартадан ортиқ қўлланган.