Куни кеча Тожикистон ИИВ Хисамов Туркиядан Душанбега экстрадиция қилингани ҳақида хабар берган эди.
"Коммерсант"га маълум бўлишича, 2014 йил охирида Хисамов BMW автомобилини сотиб олиш мақсадида банкларнинг биридан кредит олган. Россия мудофаа вазирлигининг капитани қандайдир сабаблар билан қарзни тўламаган. Банк коллекторларга мурожаат қилишга мажбур бўлган, ўз навбатида коллекторлар Хисамовга босим ўтказа бошлаган. Шунда у автомобилни сотган ва унинг пулига Тожикистон фуқаролигини берувчи сохта паспорт олган ва шу паспорт билан Туркияга йўл олиб, ИД сафларига қўшилган ҳамда Ироқ ва Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.
Шу билан бирга Хисамовнинг яқинларидан бири, у мафкуравий дунёқараши билан ҳам ИД сафларига қўшилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Нашр суҳбатдошининг фикрича, сўнги йилларда Хисамов "диний ғоялар билан машғул бўлган” ва ҳатто унинг диний қарашлари сабаб ҳужжатини текширган полиция ходими билан судлашган эди.
Хисамов – Краснодарда туғилган, олий маълумотли, техника фанлари номзоди. 2004 йилдан 2009 йилга қадар Россия Мудофаа вазирлигида ишлаган. Ҳарбий карьераси бошланишида РФ Мудофаа вазирлиги Илмий марказининг давлат сирларини мухофаза қилиш бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўроқ вақтида Хисамов Россия армиясидан 2009 йилда бўшатилганлигини айтди.
Россия расмийлари Хисамовнинг ҳибсга олиниши юзасидан изоҳ бермади.