Ссылки доступа

АҚШ Конгресси Россия билан уран масаласидаги ҳамкорлик тергов қилинишини талаб қилмоқда


АҚШ Конгрессидаги Республикачилар вакиллари президент Барак Обама давридаги ҳамкорлик юзасидан қайтадан тергов бошланганини маълум қилишди. Ўшанда Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси Канада фирмасини харид қилган эди.

Бу фирма ҳиссасига АҚШга етказиб бериладиган ураннинг 20 фоизига яқини тўғри келарди.

24 октябрь куни республикачилар баёнот бериб, 2010 йилда Uranium One компаниясининг Россиянинг "Росатом" корпорпациясига сотилиши билан боғлиқ вазият Федерал Тергов бюроси томонидан тўла ўрганиб чиқилганлигини билишни исташларини айтишди. Сенатнинг юридик масалалар бўйича қўмитаси раиси Чак Грасслининг Twitterда ёзишича, АҚШ Адлия вазирлиги уран билан боғлиқ ишни тергов қилиш мақсадида махсус адвокат тайинлаши керак.

Янги тергов АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда эълон қилган шикоятидан сўнг бошланди. Ўтган ҳафтада Дональд Трамп ОАВ ўтган йилги президентлик сайловлари мобайнида ўзининг ёрдамчилари Россия билан фитна уюштирганлига эътибор қаратган ҳолда, уран боғлиқ ҳамкорликни эътиборсиз қолдирганини таъкидлаган эди. "Айни ўша иш Россия билан боғлиқ ҳақиқий воқеликдир. Бу, аслида бўлмаган фитна ҳақидаги ҳикоя эмас, қолганларининг ҳаммаси - афсоналаштиришдир", - дея баёнот берди Трамп.

Бироқ демократларнинг фикрича, 24 октябрь куни Вакиллар палатасининг разведка қўмитаси ва палаталар устидан назорат ва хукумат ислоҳатлари қўмитаси томонидан бошланган қўшма тергов “Россиянинг сайловларга аралашуви эҳтимоли юзасидан АҚШ Конгреси ва прокуратураси бир неча ойдан бери олиб борилаётган тергов хабарларининг “оммавий сизиб чиқиши”дир.

«Разведка идораларнинг бизнинг сайловларимизга Россия аралашуви борасидаги хулосаларини бир неча бор инкор қилган президент талаби билан ўтказилаётган терговлар диққатни чалғитишдан ва собиқ президент Барак Обама, ҳамда унинг давлат котиби, ўтган йилги сайловларда Трампнинг рақиби бўлган Хиллари Клинтонга ҳужум қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган", – деди Вакиллар палатаси разведка қўмитасидаги демократ конгрессмен Адам Шиффнинг вакили.

XS
SM
MD
LG