У қозоғистонлик ҳамкасби Бақитжан Сагинтаевдан сўнг чиқиш қилди. Сапар Исақовнинг таъкидлашича, раислик қилувчи сифатида «вақтни олмаслик учун тортишувларга қўшилмайди»:
- Мен, фақат эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман, чегаралардаги, назорат-ўтиш пунктларидаги машиналарнинг бир неча километрлик навбати ҳар икки мамлакат фуқароларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда, чунки у ерда тадбиркорликнинг субъекти бўлган биргина Қирғизистоннинг эмас, Қозоғистон ва учинчи мамлакатларнинг ҳам машиналари бор.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бош вазири ўзинг чиқишида Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси борасида “сезиларли фарқлар” борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Чегарадаги назоратнинг кучайтирилишига изоҳ берган Бақитжан Сагинтаев бу қарор “атайлаб Қирғизистон томонига қарши қаратилмаган"лигини таъкидлаб ўтган эди. Бундан аввал Қозоғистон бош вазири «Бу ҳақда биз анчадан бери гапириб келамиз. Биз бу текширувлармобайнида аввал айтганимиздек қоида бузилишлар кузатилаётганини тўлалигича тасдиқлаяпмиз», деган эди.