Ссылки доступа

АҚШ КХДРда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани сабаб санкцияларни кенгайтирди


Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг инсон ҳуқуқларига маъсул бўлган амалдорлари ва ҳарбийларига нисбатан чекловлар жорий қилди. Янги санцияларга КХДРнинг етти фуқароси ва Шимолий Кореянинг учта ташкилоти тушди, дейилади АҚШ молия вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда.

Жумладан, КХДР ҳарбий хавфсизлик департаменти раҳбари, Меҳнат вазири, шунингдек, қурилиш компанияларидан бирига нисбатан санкциялар қўлланилади. АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин берган баёнотга қараганда, Шимолий Кореялик ҳарбийлар диссидентларнинг таъқиб қилинишга алоқаси бор бўлиб, улар шунингдек, мамлакатни тарк этган қочқинларни жаҳон бўйлаб қидириш билан шуғулланади. Унинг айтишича, чекловлар мажбурий меҳнатдан топилган даромадларни режимни қўллаб қувватлашга сарфлайдиган “молиявий воситачилар”га ҳам қарши қаратилган.

Октябрь ойи оҳирларида АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот бериб, Шимолий Кореяни ядро қуролларидан холи қилиш борасидаги АҚШ саъй-ҳаракатларига Россия тўсқинлик қилаётганини айтган эди. Сентябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга нисбатан жазо чораларини кенгайтирган эди. Бу ҳужжат Пхеньян томонидан ракета учиргани ва водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказгани тўғрисида берган баёнотига жавоб сифатида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG