Ссылки доступа

ҚР расмийлари РФ вице-спикерига “ҳужжатларни диққат билан ўқишни” тавсия қилишди


Президент маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими Россия Давлат Думаси вице-спикери Игор Лебедевга мурожжаат билан чиқиб, “изоҳ берадиган ҳужжатларини диққат билан ўқишини” илтимос қилди.

«Давлат Думаси депутатининг “қирғизлар Россияга қарши кунни миллий байрам қилмоқчи” дея таъкидлаши у изоҳ бермоқчи бўлган ҳодисанинг асл мақсадини тушунмаслигидан далолат бермоқда», - дейилади президент маъмурияти томонидан тарқатилган хабарда.

Унда таъкидланишича, “Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис этиш тўғрисидаги” фармон 7 ноябрга бошқача мазмун беришга қаратилган. 7 ноябрь шу кунга қадар миллий байрам сифатида нишонланади. 1916 йилги ҳодисалар ҳам мамлакатимизда адолатли равишда Октябрь инқилобининг ижобий қабул қилиниши сифатида талқин қилинади".

«Чақмоқ тезлигида жаноб Игор Лебедевнинг муносабат билдириши у бу матни диққат билан ўқиб чиқишга улгурмаганлигини англатади. Нима бўлганда ҳам ҳужжатни диққат билан ўқиб чиқишини маслаҳат қиламиз. Ана ўшанда унинг ўзига ҳам меҳнат муҳожирларига бўлган муносабатларидан воз кечиб, суверен давлат ички ишларига аралашмаслик лозимлиги ойдинлашади», - дейилади президент маъмурияти баёнотида.

26 октябрь куни Россия Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев жума куни Қирғизистон фуқароларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан Россия ҳудудларида ишлашини тақиқловчи қонунга ўзгартиш киритиш масаласи муҳокама қилинишини маълум қилган эди. Бу баёнотнинг берилишига Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь кунлари Аждодлар хотираси ва тарихи кунлари деб эълон қилиниши сабаб бўлди. Лебедевнинг фикрича, «қирғизлар Қирғизистонинг Россияга қарши исён кўтарган кунни миллий байрам сифатида белгилашган».

XS
SM
MD
LG