Ссылки доступа

Қозоғистон жанубидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин лимит бўйича берилаяпти


Жанубий Қозоғистон вилоятида энг харидорги навдаги бензин етишмовчилиги юзага келди. АИ-92 навли бензин тақчиллиги ҳақидаги ахборотни «Жанар-Жағармай» жамоатчилик ассоциациясининг раиси Қайипбек Қамбаров тасдиқлади.

Ҳозир Чимкент шаҳри ва Сайрам туманида АИ-92 навли бензин чекланган. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бири ходимларининг сўзларига қараганда, кейинги бир неча кун ичида АИ-92 навли бензинни бир неча юз литрдан олиб келишмоқда. «400 литр бензин эрталаб соат 11 гача сотилиб кетаяпти. Кейин эса бензинни фақат талонлар бўйича сотаяпмиз», — дейишди улар. Sinooil ёқилғи қуйиш шахобчалари тармоғида АИ-92 бензини бор, бироқ навбатлар чўзилиб кетган. Баъзи маълумотларга қараганда, бу АЁҚШда ҳайдовчиларга икки минг тангадан кўп бўлмаган пулга бензин сотилаяпти.

Қайипбек Қамбаров минтақа бўйича АИ-92га бўлган талаб 30 минг тоннага яқинни ташқил қилаётганини айтмоқда.

— Ҳақиқатан ҳам етишмовчилик бор. Ой бошида 27 минг тонна АИ-92 бензини олиб келинди. Ҳозир АИ-92 йирик автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида бор. Ўртача ва кичик АЁҚШларида у тақчил. Муаммо ойнинг охиригача ҳал қилинади, — дейди у.

Минтақада 570 га яқин АЁҚШ мавжуд бўлиб, улардан 100 таси йирик АЁҚШ ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG