10 октябрдан бошлаб Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида бир неча километрлик тирбандликни юзага келтирди. Орадан бир ҳафта ўтиб Қирғизистон ҳукумати ЖСТ ва ЕИКка мурожаат қилиб, Қозоғистон томонидан Битимлар бузилаётганини маълум қилди.
27 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Новиков берилган саволларга жавоб берар экан, Қозоғистон билан чегарадаги вазият иқтисодий бирлашма доирасида ҳал этилишини маълум қилган эди. Ҳар икки мамлакат ЖСТнинг аъзоси ва худди Арманистон ва Белорус сингари Россия бошчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига ҳам кирган.
18 октябрь куни Остонада Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирларининг учрашувида йўловчи транспорти ва юк машиналарининг чегарадан ўтишини енгиллаштиришга келишиб олинган эди. Ўшанда томонлар чегарадаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 48та пунктдан иборат йўл харитасини ишлаб чиқишга келишдилар.
25 октябрь куни Иқтисод вазири Артем Новиков Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро Кенгашининг йиғилишидан сўнг “Қозоғистон йўл харитасини имзолашдан воз кечганлигини” маълум қилди.