Ссылки доступа

Киев яқинида Путинга суиъқасд қилишда айбланаётганнинг рафиқаси Амина Окуева ўлдирилди


Украинанинг Киев вилояти Глеваха қишлоғида автомобил ўққа тутилиши оқибатида Амина Окуева вафот этди, Путинга суиъқасд қилишда айбланаётган унинг эри чечен миллатига мансуб Адам Осмаев жароҳат олди, дея хабар берди Украина ИИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Антон Геращенко.

Ҳодиса жойида терговчилар ишламоқда, дея таъкидлади Геращенко.

Июн ойида Осмаев ва Окуевага Киевда ҳужум уюштирилган эди. Жиноятчи ўзини Франциянинг Le Monde газетаси журналисти сифатида таништирган ҳолда улар билан учрашган эди. Ўшанда жиноятчи ўт отишни бошлаганида Окуева тўппончадан жавоб ўқини отган ва уни оғир жароҳатлаган эди. Ҳужум қилган шахснинг ёнидан Украина паспорти топилди, бироқ ИИВ, ҳужжат қалбаки эканлигини, суиъқасдга Россия махсус хизматлари алоқадор эканини маълум қилди.

Россияда Осмаев 2012 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловлари арафасида Владимир Путин ҳаётига суиъқасд қилишга тайёргарлик кўрганликда айбланади.

XS
SM
MD
LG