Ссылки доступа

ҚР Бош вазири: чегарада туриб қолган юк машиналарининг катта қисми Қозоғистон тадбиркорларига тегишли


Вазирлар маҳкамаси Ахборот таъминоти бўлими тарқатган хабарга қараганда, ҚР бош вазири Сапар Исақов 30 октябрь куни ўтказган мажлисда “юзага келган вазиятдан Қозоғистон, Қирғизистон ва учинчи мамлакатлар тадбиркорлари зарар кўраётганини” таъкидлаган.

Унинг айтишича, «ўтказилган таҳлилларга кўра, чегарада туриб қолган катта юк машиналари Қозоғистон тадбиркорларига тегишли экани аниқланган».

Шу билан бирга Сапар Исақов, юзага келган вазиятга қарамай Қирғизистон ва Қозоғистон халқлари ҳамиша биродорлигича қолаверишини таъкидлаган. «Қирғизистон суверен, мустақил давлат. Бирор бир санкция мамлакат олиб борадиган сиёсатга таъсир кўрсата олмайди», –деди ҚР ҳукумати раҳбари.

Давлат Чегара хизмати раҳбари Уларбек Шаршеевнинг айтишича, бугунги кунда «Ақ-Тилек» НЎПда 460 та оғир юк автомобиллари, «Чон қапқа» ва «Чалдовар» НЎПларида эса– 90 ва16 та юк машинаси туриб қолган.

Сапар Исақовнинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати юзага келган мураккаб вазиятда юк машиналари чегарада ушланиб қолган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, юк ташувчилар ва тадбиркорларга имкон қадар максимал даражада ёрдам бериши керак. У имзоланган фармойишнинг ҳар бир пункти алоҳида назоратга олинишига ишонтирди ва тегишли давлат идоралари раҳбарларига бу ҳужжат ижросини самарали ва сифатли таъминлашни топширди.

XS
SM
MD
LG