Ссылки доступа

Бишкек чегарадаги вазият сабабли бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълум қилди


Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон билан чегарадаги бекор туришлар туфайли зарар кўраётган маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор қабул қилди. 30 октябрь куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов тегишли қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, чегарадаги бекор туришлардан зарар кўрган тадбиркорлар ва юк ташувчилар солиқдан қарздорликни тўлаш бўйича, қарз суммасига фоизлар ва боқимандалик суммасига пеня қўшмаган ҳолда, кечиктиришларга эга бўлади.

Қирғизистон Қозоғистонни чегарада навбатлар яратиш ва автомобилларнинг бекор тўхтаб туришида айбламоқда. Қозоғистон ҳукумати 10 октябрь куни ўтказиш режимини кучайтирганидан сўнг, чегарада навбатлар юзага келди. Бу 15 октябрда Қирғизистондаги президент сайлови арафасида сиёсий кампания авжига чиққан бир вақтда, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистонни айблаганидан сўнг рўй берди.

Қозоғистонлик амалдорлар чегарадаги вазиятда сиёсий тус борлигини инкор қилмоқда. Иккала мамлакат ҳам ЕОИИ аъзоси ҳисобланади. Россия, Беларусь ва Арманистон ҳам бу иттифоққа кирган.

XS
SM
MD
LG