Ссылки доступа

Турклар Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуради


Туркиянинг Gentes Yapi ve Endustry Tesisleri Ltd Sti компанияси Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ширкатининг матбуот xизмати.

Томонлар йирик логистика мажмуаси қуришни келишиб олдилар. Мажмуа фаолияти янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини МДҲ мамлакатларига етказиб беришга йўналтирилади.

Лойиҳа доирасида 125 совутиш ҳажмлари ва ёйилувчан маҳсулотлар учун 75 омбор, юклаш ва юк тушириш ҳудуди қад ростлайди, шунингдек турк томони замонавий қадоқлаш ускуналарини ўрнатади. Турк компанияси делегациясиноябрда Ўзбекистонга ташриф буюрганида лойиҳани батафсил ишлаб чиқишга киришади.

Бундан ташқари, турк томони вакиллари Ўзбекистонда мева-сабзавотлар етиштириш ва қайта ишлаш учун ўз қурилмаларини етказиб беришни ташкил этмоқчи.

XS
SM
MD
LG