Ссылки доступа

Тожикистонда вояга етмаганларнинг никоҳи кўп учрамоқда


Тожикистон ИИВ тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 9 ойи мобайнида ота-оналар томонидан вояга етмаган фарзандларини турмушга узатиш билан боғлиқ 41та ҳодиса қайд қилинган. Бу статистика ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпдир.

ИИВдаги манбанинг айтишича, вояга етмаган қизларнинг эрта никоҳга берилиши билан боғлиқ энг кўп ҳодиса Сўғд ва Хатлон вилоятларида қайд қилинган, бу вилоятларда ота –оналар жавобгарлика тортилди. Хабарларга кўра, қонунларни бузганлар 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки 6 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Восе туманида истиқомат қилувчи Дилафруз Саидова 16 ёшли қизини турмушга берган. Дилафруз Саидова қийин аҳволда қолгани ва тўрт нафар фарзандини боқишнинг имкони бўлмагани билан ўзининг ҳатти-ҳаракатларини оқлашга уринмоқда. Унинг айтишича, эри Россияда бўлиб, бир йилда атиги бир марта уйга келади.

«Қизим қўшнимизнинг ўғлини яхши кўриб қолганини эшитиб, биз оғир аҳволга тушиб қолдик. Мен одамлар миш-миш тарқатмаслигини истадим. Қизим 16 ёшда бўлиб, мактабга бормайди. Шунда мен уни турмушга чиқишига рухсат берилишини сўраб судга мурожаат қилдим. Улар узоқ муддат рухсат беришмади, биз барибир тўй ўтказдик», - дейди Дилафруз.

Қизи эрта турмушга чиққанига қарамай, Дилафрузнинг фикрича, у “бахтли яшамоқда”. Бу аёл айни дамда терговчиларнинг саволларига жавоб бермоқда. Унинг айтишича, қизи ФХДЁдан ўтмаган. Тожикистонда сўнгги вақтларда ФХДЁдан рўйхатдан ўтиш талаблари жуда ҳам қатъийлаштирилган. 2010 йилда никоҳдан ўтиш 18 ёш дея белгиланган эди.

XS
SM
MD
LG