Ссылки доступа

Дунё ОАВларидан: Манафортдан каталонияликларнинг қочиб кетишигача


Ҳамкорларимиз ва обуначиларимизга янги маҳсулот – ОАВ шарҳини тақдим этамиз. Хабарномада дунё нашрларининг бугунги асосий мақолаларини топишингиз мумкин. Шундай шарҳ олиш Сиз учун фойдали ёки фойдали эмаслигини бизга ёзиб юборишингизни сўраймиз. Шарҳдан ўз ОАВингизда фойдаланасизми? Агар шундай бўлса, бу алоҳида нашримиз қандай даврийликда бўлиши қулай?

АҚШ президенти сайлов компанияси собиқ раҳбари Пол Манафорт федерал ҳукуматга таслим бўлганидан сўнг, Дональд Трамп компаниясининг собиқ маслаҳатчиси Жорж Пападополус ўзининг Кремл билан алоқаларида руслар билан мулоқот қилгани борасида ёлғон маълумот берганида айбдор эканини тан олди, деб ёзди The Guardian. Жорж Пападопулос АҚШ 1001 Кодексининг 18 моддасини бузган холда ФТБ агентларига сохта баёнот берганида айбдор эканини тан олган.

Трамп компаниясининг собиқ маслаҳатчиси ўтган йилнинг баҳор ойида қандайдир профессор, Washington Post уни Жозеф Мифсуд сифатида идентификация қилди, воситачилигида ўзини “Владимир Путининг жияни” дея таништирган россиялик аёл билан учрашган. Пападопулоснинг айтишича, профессор унга Россияда Хиллари Клинтон ҳақида “ифлос” маълумот — «мингта электрон мактуб» борлигини айтган, дея ёзди The Guardian. Жорж Пападопулос махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан ўрганилаётган “Россия ва Дональд Трамп кампанияси ўртасида потенциал мувоффиқлаштирув тўғрисида”ги иш бўйича айб қўйилган учинчи амалдордир.

Франция Президенти Эммануэль Макрон “терроризмга қарши кураш тўғрисидаги баҳсли қонунни” имзолади, бу қонун фавқулотда ҳолат режими ниҳоясига етадиган чоршанба куни кучга киради, дея хабар берди Frankfurter Rundschau. Францияда фавқулотда ҳолат режими2017 йилнинг 1 ноябрь куни бекор қилинади. Нашр Франция раҳбарининг Елисей саройида ҳужжатни имзолаш чоғида айтган “бу қонун келажакда фуқароларимиз хавфсизлигини ишончли таъминлаш имконини беради”, деган сўзларини келтиради. Салкам икки йилдан бери Францияда фавқулотда ҳолат амал қилмоқда. Фавқулотда ҳолат 2015 йил 13 ноябрда содир этилган террор ҳужумларидан сўнг президент Франсуа Олланд таклифи билан ҳукумат томонидан жорий этилган эди.

«Apple ва Facebook раҳбарлари кенг қамровли ислоҳатларни ваъда қилаётган Си Цзиньпинни қандай зиёрат қилишди», деган сарлавха билан New York Times газетаси мақола эълон қилди. Газетанинг ёзишича, “ярим илоҳ” даражасига кўтарилган Хитой раҳбари Дональд Трампдан ўрнак олган ҳолда Пекинга мамлакат ва АҚШнинг нуфузли тадбиркорларини таклиф қилди. Халқ Йиғинлари Уйида Apple компанияси раҳбари Тим Кук, Blackstone Group раҳбари Стивен Шварцман ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг иштирокида бўлиб ўтган қабул маросимида Си Цзиньпин глобализация, инновация ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ҳақида гапирди. Хитой коммунистларининг съездида Си Цзиньпин номи тириклик чоғида Хитой янги тарихининг икки нафар арбоби Мао Цзэдун ва Дэн Сяопин қаторида Компартия уставига киритилганидан кейин у илк бор қабул маросимида хорижлик меҳмонлар олдида нутқ сўзлади, дея ёзди газета. New York Timesнинг ёзишича, Пекиндаги қабул АҚШ президенти Дональд Трампнинг ХХРга ташрифидан бир хафта аввал уюштирилди ва “Хитойнинг АҚШ билан тенг қаторда иқтисодий қудратли мамлакат эканлигига сигнал бўлди”.

Испания расмийлари томонидан Католония мустақиллиги арбобларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганидан кейин, Каталония раҳбари Карлес Пучдемон ва беш нафар юқори лавозимли амалдор минтақани тарк этди, дея хабар берди Еl Pais. Пучдемон ва собиқ вазирлар аввалига машинада Марселга келишди, у ердан самолётда Брюссель томон парвоз қилишди. Минтақанинг мустақиллиги учун овоз берган кўплаб каталонияликлар, «Карлес Пучдемон Мадрид билан мажорода ирода топа олмаганлигини айтишмоқда”, дея ёзди Washington Post. Каталон сиёсатчилари эса, нашрнинг ёзишича, Пучдемоннинг қочиб кетганидан сўнг, Мадриднинг 21 декабрь куни минтақада қайта сайловлар ўтказиш борасидаги режасига рози бўлган.​

XS
SM
MD
LG