Ссылки доступа

Афғонистон Ўзбекистон учун Эрон портларига йўл очади


Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани яқин вақтларда ҳамкорлик ҳақида бир қатор меморандумлар имзолаш учун Ўзбекистонга бориш ниятида, деб хабар бермоқда, афғон ОАВ.

Муҳокама учун асосий мавзулардан бири темирйўл қатновлари соҳасидаги ҳамкорлик бўлади. Мозори Шарифдан Афғонистоннинг тўртта музофоти орқали Ҳиротга темирйўл ўтказиш ҳақида гап боради. Ўзбекистон бу йўлнинг бир қисмига айланиши мумкин.

Ўзбекистон ушбу лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдор, деб таъкидламоқда Talonews нашри, Афғонистон темирйўл департаментининг маъмуриятига таянган ҳолда.

Афғонистон темирйўл маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Абдул Бори Сиддиқий лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун Эрон портларига тўғридан-тўғри йўл очишилишига имкон беришини таъкидлади.

Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ўртасида савдони кўпайтиришга имкон беради. Яна бир йўл Мозори Шарифдан Қундузга қурилади, деб таъкидлайди, Talonews нашри.

XS
SM
MD
LG