Ссылки доступа

Саратов яқинида йирик ЙТҲ: 5 нафар тожикистонлик ҳалок бўлди


Саратов яқинида юз берган йирик йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Тожикистоннинг беш нафар фуқароси ҳалок бўлди. Тожикистоннинг Москвадаги элчихонасининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг, бир кишидан бошқа, ҳаммасининг шахси аниқланди.

Саратов вилояти полициясининг маълумотларига қараганда, жиддий ЙТҲ 30 октябрь куни юз берди. Саратов - Нижний Новгород трассасида микроавтобус “КамАЗ” машинаси билан тўқнашиб кетди. Микроавтобусда Тожикистон фуқаролари бор эди. Терговнинг илк натижаларига қараганда, ҳодиса юк машинаси ҳайдовчисининг айби билан юз берган: КамАЗ микроавтобусга йўл бермаган. Шу билан бирга, дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобуснинг тезлиги соатига 150 километрдан юқори бўлган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус йўловчиларидан икки нафари ҳодиса жойида, уч нафари эса шифохонада вафот этди. Олти нафар йўловчи айни дамда Петровск ва Саратовдаги шифохонага ётқизилган.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасининг таъкидлашича, Volkswagen Caravelle русумидаги микроавтобусда 11 нафар Тожикистон фуқароси бор эди. Ҳайдовчи– 21 ёшли Суннатулло Жўраев ҳам вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, тожикистонликлар давлат чегарасидан ўтиб, яна Россияга қайтиб кириш учун Қозоғистонга кетишаётган эди.

XS
SM
MD
LG