Ссылки доступа

ҚР чегараолди ҳудудларига киришга рухсатнома олиш муддатини қисқартирди


ҚР ҳукумати чегараолди ҳудудларига кириш, бу ерда бўлиш ва қолиш учун бериладиган рухсатномалар олиш муддатини қисқартирди.

Вазирлар маҳкамаси Ахборот таъминоти бўлими тарқатган хабарга қараганда, бош вазир Сапар Исақов “хўжалик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи фуқаролар ва ташкилотлар мамлакатнинг чегараолди ҳудудларига кириши, бўлиши ва қолишига рухсатномалар берилишини тартибга солиш тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Маълум қилинишича, киритилаётган ўзгартишлар фуқаролар ва ташкилотларга чегараолди ҳудудларига боришлари учун олинадиган рухсатномалар берилишини ҳужжат топширилганидан бошлаб 9 иш кунидан 3 иш кунигача қисқартиради.

Фармойиш матнида таъкидланишича, фуқароларнинг чегараолди ҳудудларига кириши(бориши) ҳужжат топширилганидан бошлаб миллий хавфсизлик идоралари томонидан бир иш кунида кўриб чиқилади, рўйҳатга олиш идоралари томонидан рухсатнома бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарор ҳам бир кун ичида ҳал қилинади.

Фуқаролар рухсат тўғрисидаги ҳужжатларни ва ҳужжат нусхаларини чегара хизмати идораларига, шунингдек чегара отрядига, застава ёки бўлимига кўрсатишлари керак.

XS
SM
MD
LG