Ссылки доступа

Тожикистонда дунё даражасидаги биринчи йўл пайдо бўлади (видео)


В Таджикистане появится первая дорога мирового класса
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:37 0:00

Душанбе – Қўрғонтепа йўли Тожикистоннинг бир ярим миллиондан ортиқ одам яшайдиган иккита йирик шаҳрини боғлаб турибди. Ҳар куни бу йўлдан минглаб юк машиналари ва енгил машиналар ўтиб турибди. Лекин йўлнинг ўзи – иккала томонга биттадан йўналиш бўлган, икки қатордан иборат бўлиб, трассадаги қопламани охирги марта ўн икки йилдан кўпроқ вақт аввал таъмирлашган эди. У эндиликда юкланмага дош беролмаяпти: йўлнинг катта қисми чуқур ёриқлар ва ўйиқлардан иборат.

Ҳар куни шоссега чиқишига тўғри келаётганлар – таксичилар, майда савдогарлар ва трасса бўйлаб яшайдиганлар,айниқса, кўп қийналмоқда. "Ҳар икки-уч ойда бир марта автомобилнинг юриш қисмини таъмирлашга тўғри келмоқда. Бунинг ҳаммасига йўлнинг ёмонлиги сабаб бўлаяпти", – деб шикоят қилади хусусий тадбиркор Абдураҳмон.

Тожикистон ҳукумати икки йирик шаҳар ўртасидаги янги йўлнинг қурилиши тез орада бошланишига ваъда бермоқда. Осиё тараққиёт банки лойиҳага 65 млн доллардан ортиқ имтиёзли кредитлар ва грантлар ажратди. Бу магистрал тортиш учун зарур бўлган сумманинг учдан икки қисмидир. Қолган маблағлар мамлакат ҳукумати, OPEC соф энергия фонди ва Япония ҳукумат лойиҳасидан келиб тушади.

Тожикистондаги Осиё тараққиёт банки раҳбариятининг сўзларига қараганда, кенг, сифатли йўл иқтисодий ўсишга кучли туртки беради: мамлакатнинг иккита йирик шаҳрини бирлаштиради, улар ўртасидаги товар айланиши ва йўловчилар оқимини кўпайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, трасса Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги транспорт йўлагининг бир қисмига айланади.

​"Биз лойиҳани хайвей энергия билан таъминлаш мақсадида «Соф энергия» фондини ҳам жалб қилдик. Йўлнинг ёритилиши қуёш панеллари орқали амалга оширилади, – дейди Прадип Сривастава. – Қуёш панеллари бу йўлак бўйлаб жойлашган баъзи қишлоқларни ҳам электр билан таъминлайди. Биз кўплаб йўллардаги замонавий хавфсизлик усулларини жорий қилаяпмиз. Бу жуда инновацион лойиҳа ҳисобланади".

XS
SM
MD
LG