Ссылки доступа

Кремль: Путиннинг Эронга ташрифи кун тартибида – Сурия ва нефть


Россия Президенти Владимир Путин 1 ноябрь куни Теҳронга ташрифи мобайнида эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний ва Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеи учрашади. Учрашувда Суриядаги можаролар, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади, дея хабар беради Кремль.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 31 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Сурия муаммоси музокаралар кун тарибидаги асосий мавзу бўлади”, деди. У тафсилотларни маълум қилмади.

Россия ва Эрон олти йилдан бери давом этаётган можарода Сурия президенти Башар Асад ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлайди, Туркия ва АҚШ эса Суриядаги турли исёнкорлар гуруҳларни қўллайди.

Сешанба куни Песковнинг маълум қилишича, Путиннинг Эронга амалий ташрифи мобайнида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбайжон президенти Илхом Алиев иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Бу шу форматдаги иккинчи учрашувдир. Биринчи учрашув ўтган йили Алиевнинг ташаббуси билан Бокуда бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG