Ссылки доступа

ҚР парламенти ёпиқ режимда Қозоғистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилади


Жоғорку Кенешнинг 1 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазият муҳокама қилиниши таклиф қилинди. Бу ташаббусни ҚСДП фракциясидан депутат Улан Примов илгари сурди. Унинг айтишича, парламент йиғилишига ҚР ҳукумати аъзоларини таклиф қилиш керак:

- Биз, сўнгги 20 кун мобайнида вазият амалда ўзгармаганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ҳукумат қўлдан келган ишни қилмоқда, Остона ва Ереванда музокаралар олиб борди, бироқ ўзгаришлар кузатилмаяпти. Йиғилишимизга бош вазир, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларини таклиф қилсак яхши бўларди. Биз,депутатлар, ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни айтишимиз керак. Келинглар, вазиятдан чиқиб кетиш йўлида ҳукуматга ёрдам берайлик. Чунки бу масала хавфсизликка ҳам бориб тақалади. Керак бўлса, мунозараларни ёпиқ режимда ўтказамиз. Тез орада қиш келади, 3-4 ойдан кейин эса баҳорги экин-текин ишлари бошланади.

Бунга жавобан парламент торағаси Дастанбек Жумабеков 2 ноябрга ҳукумат соати режалаштирилганини эслатиб ўтди ва шу сабабли мазкур масалани навбатдаги йиғилиш доирасида муҳокама қилиш лозимлигини таклиф қилди. Бироқ овоз бериш жараёнидан сўнг Улан Примовнинг таклифи кўпчилик овоз билан маъқулланди.

10 октябрда Қозоғистон бир томонлама чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида Қирғизистоннинг Чуй ва Талас вилоятларидаги НЎПларида, шунингдек Қозоғистон ва Россия чегараларида бир неча километрлик тирбандликларни келтириб чиқарди. Бундан тез айнийдиган маҳсулотлар олиб кетаётган юк машиналарининг ҳайдовчилари энг кўп зиён кўрди.

Қозоғистоннинг бир томонлама чегара назоратини кучайтирганини НЎПларида навбат кутаётган фуқаролар Алмазбек Атамбоев томонидан Нурсултон Назарбоев шаънига билдирган танқидий фикрлари билан боғлашди. ҚР Президенти 7 октябрь куни Қозоғистон раҳбарини Қирғизистон ички ишларига ва президентлик сайловларига аралашаётганини танқид қилган эди.

Очереди на границе Казахстана с Кыргызстаном
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:46 0:00

XS
SM
MD
LG