Ссылки доступа

Эрон ва Туркия Россиянинг Сурия бўйича режасини маъқуллади


Туркия ва Эрон Россиянинг Россиядаги Сочи шаҳрида Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари иштирокида музокаралар ўтказиш тўғрисидаги 31 октябрь кунги таклифини маъқуллади.

Россия, Эрон ва Туркиянинг биргаликдаги баёнотида «Россиянинг ташаббуси» билан 18 ноябрь куни Сурия ҳукумати ва Сурия мухолиф гуруҳлари вакиллари ўртасида, Ғарб мамлакатлари вакилларининг иштирокисиз учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди, дейилади.

Конгресс ўтказиш тўғрисидаги таклиф 30–31 октябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Сурия бўйича музокаралар еттинчи раундининг ажойиб натижаларидан бири бўлди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг сайтида «Сурия миллий мулоқот конгресси»га таклиф қилинган Суриядаги 33 та ташкилотнинг рўйхати келтирилган. Улар орасида илгари тинч музокараларга жалб қилинмаган курд гуруҳлари ҳам бор.

Суриядаги, юз минглаб одамлар ҳалок бўлган ёки кўчиб кетган олти йиллик урушда, Россия ва Эрон Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаяпти. Туркия баъзи қуролланган мухолиф гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.

XS
SM
MD
LG