Ссылки доступа

Сурия муxолифати Сочида музокаралар ўтказишни рад қилди


Сурия ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган, асосан Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган муxолифатдаги сиёсий гуруҳ бўлмиш - Сурия миллий коалицияси (SNC) 1 ноябрь куни баёнот бериб, Россия томонидан таклиф қилинаётган Сочида “Сурия гуруҳларининг Конгресси” ўтказилишига қарши чиқишни билдирди.

SNC бу конгрессни — «БМТ томонидан Женевада ўтаётган тинчлик музокараларини инкор қилиш” сифатида баҳолади. Женевадаги музокараларнинг мақсади уруш қуршовида қолган Сурияда сиёсий жараёнларга ўтишга қаратилган.

Бундан аввал Туркия Сурия бўйича Остонадаги музокараларга Сурия курдларининг таклиф қилинишига ўзининг норозилигини билдирган эди. Туркия президентининг матбуот котиби Ибрагим Калиннинг сўзларига қараганда, Туркия ва Россия расмийлари бу масалани муҳокама қилган ва “муаммони жойида ҳал қилиш мақсадида” шахсий учрашув ўтказилгани аниқланган.

Сешанба куни курдларнинг юқори лавозимли вакили баёнот бериб, Россия шимолий Суриядаги курд расмийларини Сочида бўлиб ўтадиган конгрессга таклиф қилганини билдирди.

31 октябрь куни Туркия ва Эрон Сочида ноябрь ойида сиёсий барқарорликка эришиш йўлида Сурия ҳукумати ва унинг рақиблари ўртасида музокаралар ўтказиш борасидаги Россия таклифини қўллаб-қувватлади.

Конгресс ўтказиш тўғрисидаги таклиф 30 ва 31 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтган музокараларнинг еттинчи раундида эришилган натижаларнинг кўзга кўринганларидан бири бўлди.

XS
SM
MD
LG